Эктор Купер Тошкентга етиб келди

Ўзбекистон миллий терма жамоасини аргентиналик 62 ёшли мутахассис Эктор Рауль Купер бошқаришини, яқин вақт ичида у билан расман шартномалар имзоланишини хабар қилган эдик.
Терма жамоамизнинг янги бош мураббийи бугун ўзи билан бирга термамизда ишлаши кўзда тутилаётган икки нафар ёрдамчиси билан Тошкентга учиб келди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти ва ходимлари, футбол мухлислари, кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди. Меҳмонлар пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Купер ва футболимиз мутасаддилари ўртасида расмий музокаралар ўтказилади, шартномалар имзоланади. Шунингдек, бугун соат 15:00 да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: