Эктор Купер: “Терма жамоа ўйинида 1 ойдан сўнг ўзгариш бўлади”

12:28 05 Сентябр 2018 Спорт
823 0

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Сурияга (6 сентябрь) қарши ўртоқлик ўйинидан олдин, ўз фикрларини баён қилди.

“22 август куни йиғинга киришган бўлсак, биринчи ишни футболчиларни инсон сифатида ўрганишдан бошладим. Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги ўйинлари билан танишдим. Қўл остимда жамланган футболчилар билан машғулотлар ўтказиб, уларнинг жисмоний тайёргарлигини кузатдим.

Ҳозирги таркиб Сурия ва Эрон ўйинлари учун йиғилган бўлиб, кейинги ўйинларда янги ўйинчилар ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ўйинчилар техника жиҳатидан жуда ҳам яхши ҳолатда. Машғулотлар жараёнида глобал ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Шу сабаб ҳам, биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутмаслигингизни сўрайман. Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман.

Мен ўйинчи танлашда энг аввало жисмоний ҳолатига эътибор бераман. Ўз клубида яхши тўп сураётган барча ўйинчиларни кузатишга ҳаракат қиламан” - дея Купернинг сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019