Эктор Купер: «Ўзбекистонга келишимда давлат раҳбарининг ҳам ҳиссаси бор»

16:38 06 Август 2018 Спорт
511 0

Бугун, 6 август куни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган аргентиналик мутахассис Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Аргентиналик мутахассис терма жамоани бошқарувини қўлга олишга қадар босиб ўтилган йўл ҳақида гапириб ўтди.

«Мени жуда ажойиб тарзда кутиб олишди. Ўзбекистонга келганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу ерга келиб, терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлай бошлашимга нафақат федерация раҳбарияти, балки бевосита давлат раҳбарининг ҳам ҳиссаси бор деб биламан», - дея Эктор Купернинг сўзларидан иқтибос келтиради "Халқ сўзи" мухбири Азамат Муродов.

Бундан ташқари Эктор Купер терма жамоадаги режалари борасида гапира туриб, биринчи навбатда ишни футболчилар, умуман футболга алоқадор барча кишилар, нарсалар билан танишиб олишни мақсад қилганини айтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар