Эктор Купер Осиё Кубоги учун таркибни эълон қилди

00:27 25 Декабрь 2018 Спорт
847 0

Келаси йилнинг 5 январь — 2 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Хабарингиз бор мазкур мусобақада, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Миллий жамоамиз Осиё кубогининг “Ғ” гуруҳидан Япония, Ўмон Султонлиги ва Туркманистон вакиллари билан бирга жой олган.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи ана шу мусобақда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”), Санжар Қувватов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи”, Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”) Япония), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”), Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Икром Алибоев (“Сеул”,Ж. Корея), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Локомотив”)

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги баҳслар қуйидаги саналарда белгиланган.

9 январь, 2019 йил: Ўзбекистон — Ўмон Султонлиги
Учрашув 18:30 да бошланади.

13 январь, 2019 йил: Туркманистон — Ўзбекистон
Учрашув 21:00 бошланади.

17 январь, 2019 йил: Япония — Ўзбекистон
Учрашув 18:30 бошланади.

Ўзбекистонда ушбу мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини “Спорт“ телеканали тўлиқ сотиб олган. Маълум қилинишича, Осиё Кубоги доирасидаги барча — 51 та ўйин “Спорт“ телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019