Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади

10:20 04 Декабрь 2018 Спорт
375 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этади. Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунларида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди. 

Декбарь ойида миллий терма жамоамиз Туркияда яна бир йиғин ўтказади. Терма жамоамиз бош мураббийи мазкур йиғиндан кейин Осиё Кубогига йўл оладиган футболчилар борасида бир тўхтамга келади.

Туркия йиғини олдидан Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. 6 декабрь куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлари залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. 

Матбуот анжумани давомида бош мураббий журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтади. Матбуот анжуманига юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019