Экстремизмга қарши мустаҳкам ҳуқуқий асос

08:29 25 Июнь 2018 Жамият
663 0

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар ўртасида тинчлик, миллатлараро ҳамда динлараро тотувликни сақлашга қаратилган. Уни ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳисобга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилишида мазкур қонун атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, ушбу ҳужжатда экстремизмга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда йўналишлари белгиланган. Жараённи мувофиқлаштирувчи ва амалга оширувчи давлат органлари ҳамда уларнинг ваколатлари ифодаланган. Экстремистик материалларнинг айланиши, шунингдек, экстремизмни молиялаштиришга йўл қўймаслик каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

— Бугунги кунда экстремизм ва терроризм дунёнинг деярли барча мамлакати тинчлиги учун хавф туғдирмоқда, — дейди парламент юқори палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф. Дадахўжаев. — Экстремизм давлатнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини издан чиқаради, жамият тараққиёти ҳамда фаровонлигига таҳдид қилади. Бу эса унга қарши мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишни тақозо этади. Янги қонун ушбу жараённи тизимли равишда тартибга солувчи яхлит ҳужжат бўлиб, бу каби иллатларга қарши самарали курашиш имконини беради.

Йиғилишда, шунингдек, қонунда фуқаролик жамияти институтларининг ҳам экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасидаги фаолияти кучайтирилгани таъкидланди. Айниқса, ёт ғоялар, ҳозирги замон таҳдидларига қарши самарали курашишни ташкил этиш, ёшларни дин ниқобидаги мафкуравий хавфлардан сақлаш ҳамда бошқа долзарб масалаларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши унинг нечоғли долзарблигини тасдиқлайди.

Якунда муҳокама қилинган масала юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Мунисхон КАРИМОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019