Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

18:55 25 Май 2018 Сиёсат
1484 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш конвенциясини бундан буён ҳам амалга ошириш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ушбу Конвенция нормаларини  имплементация қилиш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Ушбу қонун лойиҳаси шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашга, конституциявий тузумни ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлашга, экстремизм соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришга, уларнинг оқибатларини бартараф этишга, шунингдек жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга имкон бериши билан аҳамиятли.

Айни пайтда қуйи палатада қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни кетмоқда.  Мазкур ҳужжатни маромига етказиш, уни такомиллаштириш юзасидан жамоатчиликнинг таклифларини олиш мақсадида қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтидаги “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” (http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/23927/) рукнига жойлаштирилди.  


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019