Экспресс контейнер юк поезди Андижонга бир соат олдин борди (Фоторепортаж)

19:16 05 Октябр 2018 Иқтисодиёт
1347 0

Ишончли, қулай ва хавфсиз. Бу тарифлар темир йўл транспортига тегишли. Шундан ҳам йилдан-йилга дунё бўйича ушбу тармоқ имкониятларидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда.

Масалан, бугунги кунда Ўзбекистонда юк ташувларнинг 60 фоиздан зиёди темир йўл транспорт улушига тўғри келмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Тошкент — Поп (Роустан) —Марғилон — Андижон йўналишида йўлга қўйилган экспресс контейнер юк поезди бу борадаги ишларни янада сифатли бажариш имконини беради.

20 футли контейнерларда юклар Тошкентдан Андижонга, шунингдек, Андижондан Тошкентгача 10 соатда олиб борилади. Агар контейнерлар Поп, Марғилон станцияларига юбориладиган бўлса, у ҳолда юк яна ҳам қисқа вақтда ўз эгасига етказилади.

Бугун мазкур поезд Андижонга биринчи қатновни амалга оширди. Эътиборлиси, у белгиланган манзилга бир соат олдин етиб борди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қишнинг қаҳратон совуқ, қорли кунларида Қамчиқ довонидаги тирбандликлар, оворагарчиликлар, ортиқча вақт йўқотишлар тадбиркорларнинг ишларида кўплаб ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди.

Мазкур экспресс контейнер юк поезди айнан шундай ҳолатларнинг олдини олиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, экспресс контейнер юк поезди ушбу йўналишда 1 ҳафтада 2 марта ҳаракатланади. Буюртмалар ортишига қараб қатновлар сонини кўпайтириш, бундан ташқари республикамизнинг бошқа ҳудудларига ҳам бундай поездлар қатновини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Суратлар муаллифи: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019