Экспортга мўлжалланган тош

18:07 19 Сентябр 2019 Жамият
185 0

Шаҳрисабзда майдаланган тош (щебень ) ишлаб чиқарувчи корхоналар сони яна биттага кўпайди. Тумандаги Духчи МФЙ ҳудудида Финляндиятехнологияси асосида ишловчи қум -тош майдалаш цехи ишга туширилди.

“Шаҳрисабз норуда материаллари” МЧЖга қарашли цехда умумий қиймати 5,5 миллиард сўмлик замонавий технология ўрнатилиб, соатига 200 тоннадан ортиқ щебень ишлаб чиқарилмоқда. 5 нафар мутахассис бошқарадиган ушбу ускуналардаги асосий ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлаштирилган. Цех бошлиғи Акмал Алимовнинг таъкидлашича замонавий ускуналар орасида маҳаллий усулда ясалган классификатор аппарати ҳам бўлиб, ушбу инновацион технологиянинг қўлланилиши ҳисобига корхонада 250 миллион сўмга яқин маблағ тежаб қолинди.

Мутахассисларнинг фикрича Танхоз дарёдан олинадиган норуда материаллар йўл ва иншоотлар қурилишида ўта муҳим хомашё ҳисобланади. Цехда тайёрланаётган маҳсулотни ҳорижга экспорт қилиш ҳам мўлжалламоқда.

Аҳад Муҳаммадиев("Халқ сўзи")


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019