Экспертлар: “Халқаро ҳамжамият Ўзбекистондаги ислоҳотларни ижобий баҳоламоқда”

18:31 26 Ноябрь 2018 Жамият
432 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Ўтган ҳафтада Самарқандда ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми мазкур йўналишдаги ташаббусларни янги босқичга олиб чиқди. Бу ҳақда хорижлик кузатувчилар, экспертлар ҳам ўз муносабатини билдирмоқда.

Кари ТОПИОЛА, Халқаро меҳнат ташкилоти бош директорининг махсус маслаҳатчиси:

— Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг ўтган икки йил мобайнида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича республикада кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ўтказилган мустақил мониторинглар Ўзбекистонда болалар меҳнати буткул йўқлигини ҳамда мажбурий меҳнатни бартараф этиш борасида ҳам жиддий ютуқлар борлигини кўрсатди. Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида жорий қилинган дастурлар ишламоқда ва ўз натижаларини беряпти.

Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми юқори даражада ўтказилди. Тадбирда иштирок этиш орқали минтақа мамлакатларидаги ҳолат ва унинг асосий омиллари ҳақида кўплаб янги маълумотлар олдим.

Георгий ЦЕРЕТЕЛИ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси раиси:

— Бир неча йил илгари Марказий Осиё республикаларида, очиғини айтганда, Ўзбекистонда бундай форум ўтказилиб, унда мавжуд муаммолар ва мураккабликлар очиқ-ойдин муҳокама этилишини ҳатто тасаввур ҳам қилолмас эдик... Бугунги кунда халқаро ҳамжамият республикадаги вазиятни ниҳоятда ижобий баҳоламоқда.

Ивар ДАЛЕЕ, “Норвегия Хельсинки қўмитаси” нодавлат ташкилоти вакили:

— Самарқанд анжуманини ниҳоятда ижобий воқеа сифатида қайд этиш ўринлидир. Инсон ҳуқуқлари конференция залларида муҳокама учун мавзу сифатида қолмай, амалиётда жорий қилиниши лозимлиги барчамизга аён. Шундай экан, халқаро анжуман тўғри йўналишдаги яна бир муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар амалий натижалар беришига умид қиламиз.

Карин КНАЙСЛЬ, Австрия ташқи ишлар вазири:

— Сўнгги йилларда республикада инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият салмоқли даражада яхшиланди. Европа Иттифоқининг хавотирига сабаб бўлган маҳбуслар рўйхатидаги кўплаб шахслар озодликка чиққанини кўрмоқдамиз... Бугун биз гувоҳи бўлаётган ўзгаришлар мамлакат тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатмоқда. Европа Иттифоқи Ўзбекистон бошлаган кенг кўламли ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун барча чора-тадбирларни амалга оширади.

Зариф АЛИЗОДА, Тожикистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили:

— Анжуманда инсон ҳуқуқларига доир нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё учун ниҳоятда муҳим масалалар муҳокама қилинди. Бундай тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши минтақа учун катта воқеа бўлди.

Бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда... Бизнес алоқалари ҳам кенгайиб бораётир, шундай экан, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Анвар МИРЗАЕВ (“Халқ сўзи”) тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019