Экспертлар дунёнинг энг қиммат футболчисини аниқлашди. Бу Роналду ёки Месси эмас

10:13 05 Июнь 2018 Спорт
2203 0

«Тоттенҳэм» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн CIES Football Observatory талқинига кўра, дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

Унга кўра, терма жамоа сардори саналган Кейннинг трансфер нархи 201,2 миллион еврога баҳоланди.

Иккинчи ва учинчи поғонадан ПСЖнинг ҳужум тандеми Неймар (195,7 млн евро) ва Киллиан Мбаппе (186,5 млн евро) жой олди. Лионель Месси эса рўйхатнинг тўртинчи ўрнидан жой эгаллаган холос.

Ҳисоб-китобда футболчининг ёши, амалдаги шартномаси, самарадорлиги ва голлари сони, жамоадаги роли, чемпионат савияси инобатга олинган.

«Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби Криштиану Роналду (103,4 млн евро) рўйхатда 24-поғонани эгаллади. Январдаги рейтингда Роналду 49-ўринда эди.

Топ-10:
1. Ҳарри Кейн («Тоттенхем») – 201,2
2. Неймар (ПСЖ) – 195,7
3. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 186,5
4. Лионель Месси («Барселона») – 184,2
5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 171,3
6. Деле Алли («Тоттенхем») – 171
7. Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити») – 167,2
8. Антуан Гризманн («Атлетико») – 164,5
9. Пауло Дибала («Ювентус») – 164,2
10. Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») – 163,4


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019