Экспертлар АҚШ-КХДР саммити ҳақида: “Муҳими, томонлар бир-бирига “Сен таслим бўл – Йўқ, сен” деб ўтирмади”.

14:30 12 Июнь 2018 Дунё
778 0
Фото: AFP

Айни пайтда Сингапурда ўз ниҳоясига етган АҚШ-КХДР раҳбарлари ўртасидаги тарихий учрашув ва унинг аҳамияти ҳақида кенг жамоатчилик, жумладан, эксперт доиралари ҳам ўз фикрларини билдиряпти. Қуйида улардан айримлари билан танишасиз.​

"Томонлар келишиб олгани аниқ кўриниб турибди. Бу жуда муҳим. Сабаби улар қизил тугмачалар билан беллашувга киришмади ва мулоқотда “Сен таслим бўл – Йўқ сен” иборалари тўқнашмади. Трамп жараённинг ўртасида кетиб қолмади. Сабаби у агар бирор нарса ёқмаса, шундай қилишга ваъда берганди. Фотосуратлардаги ҳар иккисининг табассумига қаранг, бу худди жуда яхши бокс спаррингдан кейинги қизғинликдир. Ким Чен Инни мулоқот қилишда қийин шерик сифатида текшириб кўриш Трампга ростдан ҳам қизиқ бўлди деб ўйлайман. Бу унинг ўзига-ўзи қилган шахсий даъвати эди. Бир муддат гап бир юришда мот қилиш ҳақида борди. Сингапурдаги саммит Пхеньянни сўзсиз таслим бўлиши имзоланадиган ҳолат эмас, балки бу борадаги биринчи қадам бўлиши ҳақидаги фикрлар эса июнь ойининг бошидангина янграй бошлади. Айнан шундан сўнг ядро мавзуси мураккаб эканлиги ва битта саммитдан кўра кўпроқ вақт талаб қилиши ҳақида гапирила бошланди, - дейди Россия Фанлар академияси қошидаги Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари маркази етакчи ходими Константин Асмолов. 

Бу ишлов бериш бўйича биринчи қадам.

"АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашишга келишиб олганининг ўзи АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги бир-биридан анча узоқ бўлган қутбли қарашларнинг яқинлашуви сари ташланган муҳим қадам эди. Яқин-яқингача ҳам икки ўртадаги алоқалар нафақат давлатлар, балки биринчи навбатда раҳбарлар даражасида кескин кўриниш олганини эслаймиз. Улар ўзаро муносабатларни жуда қўпол тарзда тушунтириб берган пайтлар ҳам бўлган. Бинобарин, мазкур саммит жуда аҳамиятли воқеа. Бу КХДР етакчиси, қолаверса, Жанубий Корея раҳбарининг ҳам масалага конструктив ёндашувидан далолат беради. Зеро, бундан Корея Республикаси ҳам кўп нарсани кутяпти. Қайд этиш лозимки, Шимолий Корея ўзининг салоҳиятли ядро қуроли тизимини тугатишни бошлади. Биринчи ядро станцияларини бузишга киришди. Умуман, Ким Чен Ин ва Трамп учрашуви муносабатларни яқинлаштириш, ярим орол ва умуман минтақада кескинликнинг камайишига олиб келади. Ўз навбатида, АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни қисқартиришни бошлайди ва умуман олиб ташлаши мумкин" -  Жанубий Кореянинг Ханкук минтақашунослик университети доценти Равшан Ибрагимов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019