Эксперт: “Тожикистон Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсатини тўла қўллаб-қувватламоқда”


Пойтахтимизда журналистлар учун ташкил этилган матбуот марказида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг юртимизга амалга ошираётган давлат ташрифи юзасидан матбуот марказида сиёсатшунослар, таҳлилчилар, экспертлар ташриф юзасидан фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирмоқдалар. Бу ҳақда тадбирни бевосита ёритиб бораётган “Халқ сўзи“ мухбири Омонулла Файзиев хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳром Сотиболдиев қуйидагиларни айтиб ўтди:
- Тожикистон Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсатини тўла қўллаб-қувватламоқда, - дейди эксперт. - Шу йил март ойида Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Биринчи маслаҳат учрашувида Президент Имомали Раҳмоннинг қатнашиши бунинг тасдиғи бўлди. Шу билан бирга, Тожикистон БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюциясини қабул қилиш, ШҲТга аъзо давлатларнинг темир йўл бўйича идоралари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш ва ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаатини қабул қилиш, шунингдек, 2020 йилда ИҲТнинг Фан ва технологиялар бўйича иккинчи саммитини Ўзбекистонда ўтказиш борасидаги Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни тўла қўллашини билдирди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика ресурсларидан минтақа мамлакатлари манфаатлари билан ҳисоблашган ҳолда оқилона ва тенглик асосида фойдаланиш зарурати ҳақида бир тўхтамга келди. Хорижий экспертлар қайд этганидек, ушбу йўналишдаги ўзбек-тожик муносабатларининг конструктив характери Марказий Осиёда сув хавфсизлигини таъминлаш бўйича минтақавий ҳаракатларга фаоллаштирувчи таъсир этиши мумкин.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: