Экологик муаммолар бир давлат ёки минтақага дахлдор эмас

15:10 04 Июнь 2019 Жамият
317 0

Иллюстратив фото

1972 йил 5 июнда Стокгольм шаҳрида БМТнинг атроф-муҳитга бағишланган конференциясида Бутунжаҳон атроф муҳит кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарордан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамият эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига ҳамда глобал экологик инқирознинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратишдан иборатдир. Мана, 47 йилдирки, дунё миқёсида мазкур санага бағишлаб турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилади. Боғлар яратиш, атроф-муҳитни тозалашга қаратилган турли экологик акциялар уюштирилади. Бу бекорга эмас, албатта. Чунки бугун табиат эътиборга муҳтож. Турфа хил экологик муаммолар инсоният ҳаётига жиддий хавф туғдирмоқда.

Кеча пойтахтимиздаги “Ғофур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан ташкил этилган байрам тадбирини ҳам мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми дейиш мумкин. Тадбир “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Конрад Аденауэр фонди, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси агентлиги, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти, Глобал сув ҳамкорлиги ташкилоти, Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг Ўзбекистондаги филиали, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Тошкент Ҳайвонот боғи, “Zamona Rano” МЧЖ, “Medical express” ННТ ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Маросимда сўзга чиққан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов, Европа иттифоқи делегацияси раҳбари Э. Стипрайс ва бошқалар қайд этганидек, бугун экологик муаммолар бир давлат ёки минтақага дахлдор масала бўлиб қолаётгани йўқ. Бинобарин, унинг таъсирини дунёнинг исталган нуқтасида сезиш мумкин. Бунга Орол денгизининг қуриган қисмидан ҳавога ҳар йили 100 миллион тонна туз ва қум чанги кўтарилиб, у, ҳатто, абадий музликларгача етиб бораётгани фикримиз тасдиғидир. Шундай экан, табиатни аслича асраш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, юзага чиқаётган экологик масалаларга ечим топиш жаҳон ҳамжамиятининг зиммасидаги масъулиятли вазифага айланмоғи даркор.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган республика “Онажоним табиат” ижодий танловига якун ясалиб, унинг ғолиблари ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди. Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, мазкур танловга республикамизнинг турли ҳудудларидан бир-биридан яхши, сермазмун, табиат манзараларини тараннум этувчи расмлар билан бойитилган 100 га яқин иншолар, шеърлар ва расмлар келиб тушганлиги, ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг энг сараларини танлаб олинди.

Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда, уларнинг атроф-муҳит муҳофазаси ишларида фаоллигини оширишда ҳамда соҳага оид янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёслиги эътироф этилди.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, кекса ёшли фаолларга байрам совғалари тортиқ этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Экологик партия ва Ўзбекистон давлат табиат музей ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ёш авлоднинг экологик маданиятини юксалтириш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича Меморандум имзоланди.

Дилшод УЛҒМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019