Екатеринбургдан Самарқандга учган йўловчи самолёти фавқулодда қўндирилди

14:05 16 Май 2018 Жамият
590 0

“Екатеринбург – Самарқанд” йўналишида парвозни амалга ошираётган “Airbus A320” самолёти “Кольцово” аэропортига мажбуран қўндирилди. Ураль тергов бошқармаси мазкур воқеа юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса бугун маҳаллий вақт билан соат 13:04да рўй берган.

Бортда 47 киши, жумладан, 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қўниш давомида ҳеч ким жабрланмаган, ҳаво транспорти воситасига зарар етмаган.
Текширувилар давомида мазкур фавқулодда вазият сабаблари аниқланади ҳамда тегишли маъмурий чоралар кўрилади.   
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019