Екатеринбургда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси газдан заҳарланиб вафот этди

17:39 17 Апрель 2019 Жамият
287 0

Иллюстратив фото

2019 йил 17 апрелга ўтар кечаси Екатеринбург шаҳрининг қурилиш объектларидан бирида келиб чиқиши сурхондарёлик бўлган мамлакатимиз фуқаролари вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ”Халқ сўзи”га маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, улар ёнғин ва газдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Консуллик маркази ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотни ҳам тақдим этган: 

- Менгтошев Шуҳрат Уралович, 22.08.1989 йилда туғилган;
- Қурбонов Акбарали Саидмуродович, 23.11.1995 йилда туғилган;
- Зиядуллаев Улуғбек Олимжонович, 18.11.1998 йилда туғилган;
- Чориев Исроил Равшанович, 18.10.1996 йилда туғилган.

Олинган маълумотларга кўра, ушбу ҳамюртларимиз 15 апрел куни Екатеринбург шаҳри Академик туманидаги қурилиш объектларидан бирига ишга кириш учун келишган.

Айни пайтда ваколатли органлари томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов олди тадбирлари бошланган.

Бош консулхона марҳум ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва маълум қиладики, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур вазият назоратга олинган ҳамда вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019