Екатерина Хилько: Гулистонда очилган гимнастика мактаби ва болалигимда шуғулланган спорт зали ўртасида осмон билан ерча фарқ бор

18:17 20 Март 2019 Спорт
622 0

Фото: «Халқ сўзи»

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистонда вилоят гимнастика спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 4 миллиард 30 миллион сўмлик бўлган мазкур спорт иншоотини очилиш маросимида мамлакатимизнинг гимнастика спорти бўйича машҳур вакиллари ҳам иштирок этди. Хусусан, Пекин Олимпиадаси бронза медали совриндори Екатерина Хилько мазкур мактаб ҳақидаги таассуротларини қўйидагича баён қилди:

— Жуда ажойиб иншоот. Яна бу гимнастика спортининг вилоятларда ҳам ривож топаётганидан далолат. Биласизми, мен болалигимда шуғулланган спорт зали билан мана бу гимнастика мактаби ўртасида жуда катта фарқ бор. Демоқчиманки,ўша зал гарчи пойтахтда бўлса-да, бундай шароитлар йўқ эди.Яна бир жиҳат, ҳозир юртимизда гимнастика билан шуғулланишни истаган ўғил-қизлар борган сайин кўпайиб бормоқда. Шунга яраша замонавий шароитлар ҳам яратилмоқда. Буларнинг барчаси Ватанимизда гимнастика спортининг янада ривож топишидан дарак беради, албатта.

Спорт мактабининг очилиш тантанасида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. Набиев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев иштирок этди.

Шунингдек, бугун Боёвут тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошидаги универсал спорт иншооти ҳам тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Фото: «Халқ сўзи»
Фото: «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019