ЕИ Адлия вазирлигига 10 млн. евро миқдорида беғараз грант ажратди

12:24 22 Ноябрь 2018 Жамият
477 0

Европа Иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 10 млн. евро миқдорида беғараз грант ажратди.

Бу ҳақдаги битим адлия вазирининг биринчи ўринбосари Н. Жўраев ҳамда Марказий Осиё ва ЕИ ҳамкорлигини ривожлантириш департаменти директори Пьер Амилхат томонидан 21 ноябрь куни Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон—Европа Иттифоқи“ Ҳамкорлик кенгашининг 14-йиғилишидаги иштироки давомида имзоланди.

Мазкур битим Адлия вазирлигининг европалик ҳамкорлар билан муваффақиятли музокаралари натижаси бўлди.

5 йилга мўлжалланган грант битими давлат хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилашга қаратилган қатор тадбирларни молиялаштиришни кўзда тутади.

Хусусан, лойиҳада Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Давлат хизматлари агентлигини техник жиҳатдан жиҳозлаш, жумладан, сервер, компьютер, тармоқ, телекоммуникация ускуналари, электрон навбат тизими ва видеокузатув мосламаларини харид қилиш ҳам кўзда тутилган.

5 та тажриба ҳудудида (Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари)да давлат хизматлари сифати ва тезкорлигини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, уларда Инновация ғоялари ва ишланмалари марказларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, грант доирасида ихтисослашган давлат хизматлари веб-портали, мутасадди органлар ва давлат хизматлари марказлари ўртасида ахборот алмашиш, мобиль иловалар орқали онлайн тарзда давлат хизматлари кўрсатиш учун интеграциялашган маълумотлар базаси ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Инновацион технологияларни жорий этиш доирасида мазкур битим блокчейн-технологиялари, Давлат хизматлари марказлари ходимлари фаолияти самарадорлигини режалаштириш ва баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этишга қаратилган.

Шунингдек, Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ходимларининг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади, шу жумладан, хорижий таълим муассасаларида.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019