Эҳтиёт қисмлари йўқ нуқсонли телевизор янгисига алмаштирилди

12:28 13 Февраль 2019 Жамият
160 0

Иллюстратив фото

Фарғона тумани Қўрғонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи Шерзод Абдулҳамидов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг ишонч телефонига мурожаат қилиб, “Чимён савдо маркази”даги дўкондан харид қилган телевизорнинг сифатидан норозилигини билдирган эди.

Туман жамияти ходимлари истеъмолчи мурожаати асосида мутахассислар томонидан Ш.Абдулҳамидов ўтган йилнинг 8 апрелида савдо маркази ҳудудида фаолият олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркор Ў.Д.дан LED-32 “Samsung” русумли телевизорни 1 360 000 сўмга сотиб олганлиги, лекин орадан 2 ой ўтиб телевизор экранида нуқсонлар кузатилиб, кўрсатмай қолганлиги, истеъмолчи нуқсонли товарни савдо дўконига қайтариб олиб келиб, кафолат муддати ичида бепул таъмирлаб берилиши ёки бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб берилишини сўраб бир неча марта мурожаат қилади. Аммо сотувчи томонидан истеъмолчининг қонуний талаблари қондирилмаганлиги ҳолатларига ойдинлик киритилди.

Мурожаат ўрганилганида сотувчи эҳтиёт қисмлари йўқлиги сабабли таъмирлаш ишларни бажариш кечикканлигини айтиб, ҳозирда дўконида сотувда худди шу русумдаги телевизор мавжудлигини, агар истеъмолчи рози бўлса, алмаштириб беришни таклиф қилди. Истеъмолчи ушбу таклифга рози бўлди. Истеъмолчининг поймол бўлган ҳуқуқи тикланиб, нуқсонли товар ўрнига мақбул сифатдагисини қабул қилиб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019