Эгасига етиб бормаган автомашина

18:08 03 Апрель 2019 Жамият
513 0

Иллюстратив фото

Бағдод тумани, Нурли йўл кўчаси, 28-уйда яшовчи М.Хошимовнинг ўз аризасида куюнчаклик билан ёзган шикояти ўрганилганда у ҳақ бўлиб чиқди.

Аризада баён қилинишича, “Умид савдо файз инвест” масъулияти чекланган жамияти Фарғона ҳудудий филиали ва М. Хошимов ўртасида тузилган 2018-йил 30 апрель кунги № Ғ-26-сонли аванс тўлови тўғрисидаги шартномага асосан, Chevrolet Nexia-3 автомашинаси буюртма қилинган. М.Хошимовга жамият ҳисоб рақамига 36 025 000 сўм бошланғич тўловни амалга ошириш қайд этилган. Жамиятга эса автомашинани белгиланган муддат давомида истеъмолчига етказиб бериш мажбурияти юклатилган.

Истеъмолчи бошланғич тўловни амалга оширган бўлсада, шартномада кўрсатилган муддатда Chevrolet Nexia-3 автомашинаси М.Хошимовга етказиб берилмаган. Охир-оқибат автомашина етказиб берилмаганлиги учун шартномани бекор қилиб, тўлов қилинган сумма қайтарилишини сўраб МЧЖга ариза билан мурожаат қилган. Бироқ шартномада кўрсатилган тўловнинг қайтарилиш муддати ўтса ҳам тўланган маблағ қайтарилмади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Фарғона шаҳар жамияти томонидан ўрганиш давомида “Умид савдо файз инвест” МЧЖ Фарғона ҳудудий филиали раҳбариятига тегишли тушунтиришлар берилди. М.Хошимовнинг эътирозлари инобатга олиниб, Chevrolet Nexia-3 автомашинаси учун тўланган сумма тўлиқ қайтариб берилди.

- Икки йил аввал фуқароларимиз аксарият ҳолларда фақатгина коммунал соҳасидаги муаммолар бўйича мурожаат қилишар эди,- дейди Фарғона шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Нодиржон Тошканов. – Бугунги кунга келиб савдо сотиқ,соғлиқни сақлаш,транспорт, алоқа хизматлари сифати бўйича ҳам сезиларли даражада аҳоли мурожаатлари келиб тушяпти. Ўтган йили вилоят бўйича 1049 дона ариза ва мурожаатлар кўриб чиқилиб,616,8 миллион сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб китоб қилинган.Юқоридаги мурожаат ҳам тажрибамизда жуда кам кузатиладиган ҳолат эди. Одамлар йиллар давомида автомашина олишга навбатда туриб, ҳатто шартномани ҳам ўқимасдан, тушунмасдан кеч бўлсада олганига ҳам рози эди.Эндиликда шартнома шартларини бузган ҳар қандай автосалонлар, ширкатлар, транспорт хизматини кўрсатувчи корхоналар раҳбарияти ҳам мурожаатлар“эътибори”дан четда қолмаяпти. Бу эса фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданияти юксалиб бораётганидан далолат беради.

Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019