ЕЧЛ кундалиги: Кросснинг хатоси “Реал”га қимматга тушди

12:23 03 Октябр 2018 Спорт
1129 0

Кеча футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг “Е”, “F”, “G”, “H” гуруҳларида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мусобақанинг амалдаги чемпиони Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси Москвада ЦСКА клуб меҳмони бўлиб, ярим ҳимоячи Тони Кросснинг “аниқ паси“ туфайли рақибга имкониятни бой бериб қўйди.

Роналдусиз ўйнаган Италиянинг “Ювентус”и эса “Янг Бойз” дарвозасига учта жавобсиз гол киритди. Эътиборлиси, ҳар учала голга ҳам Паола Дибала муаллифлик қилди.

Италиянинг яна бир клуби — “Рома” “Виктория” (Чехия) дарвозасига бешта жавобсиз гол киритди. Мазкур ўйинда “Рома” ҳужумчиси Эден Жеко хет-трикка эришди.

“Е” гуруҳи:

“Бавария” (Германия) – “Аякс” (Голландия) – 1:1 (1:1)

Голлар: Хуммельс, 4 (1:0). Мазрауи, 22 (1:1).

“АЕК” (Греция) – “Бенфика” (Португалия) – 2:3 (0:2)

Голлар: Сеферович, 6 (0:1). Гримальдо, 15 (0:2). Клонаридис, 53 (1:2). Клонаридис, 63 (2:2). Семеду, 74 (2:3).

“G” гуруҳи:

“Рома” (Италия) – “Виктория” (Чехия) – 5:0 (2:0)

Голлар: Жеко, 3 (1:0). Жеко, 40 (2:0). Женгиз Юндер, 64 (3:0). Клюйверт, 73 (4:0). Жеко, 90+2 (5:0).

ЦСКА (Россия) – “Реал“ (Испания) – 1:0 (1:0)

Гол: Влашич, 2.

“F” гуруҳи:

“Хоффенхайм” (Германия) – “Манчестер Сити” (Англия) – 1:2 (1:1)

Голлар: Бельфодиль, 1 (1:0). Агуэро, 8 (1:1). Сильва, 87 (1:2).

“Лион” (Франция) – “Шахтер” (Украина) – 2:2 (0:1)

Голлар: Мораес, 44 (0:1). Мораес, 55 (0:2). Дембеле, 70 (1:2). Дюбуа, 72 (2:2).

“Н” гуруҳи:

“Ювентус” (Италия) – “Янг Бойз” (Швейцария) – 3:0 (2:0)

Голы: Дибала, 5 (1:0). Дибала, 33 (2:0). Дибала, 69 (3:0).

“Манчестер Юнайтед” (Англия) – “Валенсия” (Испания) – 0:0


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019