Дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присида иштирок этишади

18:23 20 Март 2019 Спорт
197 0

Жорий йилнинг 29-31 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий “Гран-При” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

55 та давлатдан 452 нафар (252 эркак, 200 аёл) спортчи иштирок этадиган мусобақада юртимиз шарафини 11 нафар полвон ҳимоя қилади. Нуфузли турнирда жаҳоннинг етакчи дзюдочилари нафақат медаллар, балки Токио Олимпиадаси рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боришади.

Ушбу мусобақада йўл оладиган делегациямиз таркиби қуйидагича:

Эркаклар:

- 60 кг: Диёрбек Ўрозбоев, Шарофиддин Лутфуллаев
- 66 кг: Сардор Нуриллаев
- 73 кг: Ҳикматилла Тўраев
- 81 кг: Камолиддин Расулов
- 90 кг: Яҳё Имомов, Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+ 100 кг: Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

- 70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Нодира Юлдашева

Мураббийлар: Фарход Тўраев, Ўктам Раҳмонов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019