Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси “Ҳумо арена”да бўлади

15:53 06 Сентябр 2019 Спорт
137 0

20-22 сентябрь кунлари Тошкент дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Токио олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақани ўтказиш учун бу йил жуда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Бир неча ой муқаддам Халқаро дзюдо федерацияси мутасаддилари пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройини кўздан кечириб ўтишгани ҳақида маълум қилган эдик. Эндиликда бу йилги Тошкент Гран-приси расман “Ҳумо арена”да бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Гран-при мусобақадасида ғалаба қозонган спортчилар Токио олимпиадаси учун 700 рейтинг очкосига эга бўлишади. Тошкент Гран-приси эса катталар учун Токио мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидан кейинги йирик мусобақадир. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019