Душанбеда “Тошкент нон кабоб” очилди

16:23 23 Январь 2019 Жамият
687 0

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида “Тошкент нон кабоб” номли биринчи ўзбек фаст-фуд ресторани очилди. У ўз фаолиятини “Қанча хоҳласанг, тўла” номли қизиқарли акция билан бошлади. Яъни битта нон орасидаги тотли кабоб олиш учун жуда бўлмаганда 1 сомоний(0,1 АҚШ доллари) тўлаш лозим.

Мазкур акциядан кўзланган мақсад нафақат қизиқарли маркетинг юриши, балки аҳолининг эҳтиёжманд одамларга ёрдам беришга қай даражада тайёр эканлигини ҳам аниқлашдир. Ўзбекистонда бундай акциялар тез-тез қўлланилиб турилади, деб ёзади Азия-Плюс.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Душанбеда мана шундай стратегияни қўллашга қарор қилишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019