Душанбе шаҳрида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали очилди

12:43 27 Сентябр 2018 Сиёсат
1388 0

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрида ташкил этилган Низомиддин Алишер Навоий номидаги истироҳат боғига ташриф буюрди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур парк Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган. Фармойишда тожик ва ўзбек халқларининг дўстлиги рамзи сифатида боғ марказига Нуриддин Абдураҳмон Жомий ва Низомиддин Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши белгиланган. Ҳайкал лойиҳасини яратиш бўйича танлов ўтказилган. 

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи арафасида паркка буюк мутафаккир шоирлар ҳайкали ўрнатилди. 27 сентябрь куни бу ерга давлат ва ҳукумат вакиллари, адиблар, ёшлар жам бўлди. 

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон мазкур истироҳат боғи ва ҳайкални тантанали равишда очди. Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Тожикистонда шундай боғ ва ёдгорлик мажмуаси очилишини бу борада мамлакатимизда қилинаётган ишларнинг мантиқий давоми дейиш мумкин. Маълумки, жорий йил 7 март куни Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида Навоий ва Жомий ҳайкали ўрнатилган эди. Яна бир эътиборли жиҳати, бу парк ёнидаги кўча ҳам Абдураҳмон Жомий номи билан аталган, Навоий боғи бошқа бир форс-тожик шоири Абу Абдулло Рудакий майдони билан туташиб кетган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019