DURRANI ZARRA: “Қадимий Бухоро чексиз муҳаббат ва ҳайратимизга сазовор бўлди!”

15:30 27 Август 2019 Жамият
541 0

Куни кеча Бухоро вилоятида дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган истеъдодли, ёш блогерлар меҳмон бўлди. Уларнинг ҳар бири ўз йўналишида қарийб 1 миллиардлик аудиторияга эга. Айни дамда меҳмонлар Бухородан олган таассуротлари ҳақидаги ажойиб постларни ўз обуначиларига ҳавола этмоқдалар. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Канададан ташриф буюрган миллионлаб обуначиларига эга машҳур блогер Durrani Zarra таассуротлари билан ўртоқлашганимизда, “Бизни илиқ кутиб олган ва ишонч билдирган юртингиз, Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётган туристик мамлакатлардан бири ва саёҳат қилиш учун жуда ажойиб ўлка экан. Ушбу қадимий ва Ипак йўли юрагида жойлашган заминда амалга оширган саёҳатимиз чиндан ҳам жуда-жуда ҳайратланарли, ҳаяжонга тўла, унутилмас ва завқли ўтгани билан барчамизнинг ёдимизда қолади.

Айниқса, Бухоронинг хорижликлар диққатига сазовор бир-биридан жозибадор тарихий-меъморчилик обидалари бизни ўзига мафтун этиб, муҳаббатимизга сазовор бўлди. Шунингдек, табиатингиз жуда гўзаллигини, одамларингиз эса меҳмондўст ва очиқ кўнгиллигини,  мазали таомлар, саховатли она ерингиз мева ва сабзавотларининг тоти хотирамизда муҳрланади. Ҳаттоки, саёҳатимиз эрта тугаётгани мазкур эртакнамо шаҳар ҳуснига тўймаганимиз учун яқинда қайта ташриф буюришни режа қилдим. Қолаверса, Ўзбекистонни жаҳон саҳнасига олиб чиқишда бир қатор ишлар амалга оширилаётган айни даврда бунга бизнинг ҳам ҳиссамиз қўшилиши қалбларимизда фахр уйғотади” – дейди у ҳайрат ва чексиз муҳаббат билан.

Барча ташкилотчилар томонидан меҳмонларга ташриф давомида Бухоро ҳақидаги бой таассуротларини кенг ёритиб борганликлари учун катта миннатдорчилик билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?