Дунёнинг машҳур брендларидан бири Tashkent City‘да меҳмонхона очиши мумкин

10:58 05 Июнь 2018 Жамият
540 0
Фото: Tashkent City IBC

Hilton Tashkent City ҳудудида меҳмонхона очиши мумкин. Буни Tashkent City дирекцияси хабаридан билиш мумкин, дея хабар бермоқда Spot интернет-нашри.

Дирекция томонидан тақдим этилган бир нечта рендерларнинг осмонўпар биноларида Hilton ёзуви борлигини пайқаш мумкин.

Ҳозиргача дирекция бу ҳақида изоҳ бермаган, бироқ май ойида "Дунё" ахборот агентлиги бу борада музокаралар ўтказилаётгани, Hilton’да Ўзбекистонга қизиқиш борлиги ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида хабар бериб ўтганди.

Маълумот учун, Hilton - Hilton Worldwide корпорациясига тегишли бўлган меҳмонхона ва курортлар халқаро тармоғи. Компания 1919 йилда Конрад Ҳилтон томонидан ташкил этилган. 2017 йилда Hilton Hotels & Resorts бренди дунёнинг 103 мамлакатида ва ҳудудларида жойлашган 5 100дан зиёд меҳмонхоналар ҳамда дам олиш масканларини ўз ичига олади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар