Дунёнинг энг бой ўн миллиардери бир кунда 14 миллиард доллардан ошиқ маблағ йўқотишди

17:09 28 Октябр 2020 Иқтисодиёт
124 0

26 октябрь куни дунёдаги энг бой ўн миллиардерининг бойлиги 14,4 миллиард долларга камайди.

Бу ҳақда "Bloomberg Billionaires Index" ҳисоботида маълум қилинди.

26 октябрь куни ўтказилган савдо натижаларига кўра, BBI рейтингининг энг кучли ўнлигидан жой олган фақат икки миллиардеригагина бойликларини ошириш насиб этган: "Tesla" ва "SpaceX" асосчиси Илон Маск 2,88 миллиард долларга бойиган ҳолда рейтингда тўртинчи ўринга чиққан, "Amazon" асосчиси Жефф Безос эса 263 миллион долларга бойиб, рейтингдаги етакчиликни сақлаб қолган.

Аммо "Forbes Real-Time" маълумотларига қараганда, бир кунда ўн миллиардернинг умумий бойлиги 17 миллиард доллардан кўпроққа камайган, Жефф Безос эса биринчи ўнталикдан капитали камаймаган ягона тадбиркорга айланган. Қайд этилишича, Илон Маск 66 миллион доллар йўқотган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?