Дунёнинг энг ақлли шаҳарлари эълон қилинди

18:15 13 Март 2018 Дунё
788 0
Фото: sunnyonlinetravel.com

Сингапур пойтахти Сингапур шаҳри дунёдаги “Энг ақлли шаҳарлар” рейтингида етакчи деб топилди.

Бундай хулосага “Juniper Research” консалтинг компанияси “Intel” корпорацияси билан ҳамкорликда олиб борган тадқиқот натижасида келинди.
Рейтингни белгилашда интернет-технологиялари ривожи ва уларни ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларига кириб келиши даражаси инобатга олинди.

Муаллифлар шаҳар хўжалиги, тиббий хизматлар кўрсатиш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш жабҳаларига IT-технологиялар интеграциясини ўрганиб чиқишди.

Хусусан, Сингапурда транспорт оқимини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими ҳайдовчиларга бир йилда 60 соатни тежаш имконини беради.
Ушбу шаҳар тиббиёт соҳасида технологияларни қўллашда ҳам етакчи деб топилди.

Айни чоғда Сингапур кекса кишиларни уларнинг саломатлигини назорат қилиш, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш имкониятини берувчи мобиль иловалар билан таъминлаш борасида салмоқли муваффақиятларга эришаяпти.

Ушбу рўйхатда кейинги ўринлардан Буюк Британиянинг Лондон, ундан сўнг эса АҚШнинг Нью-Йорк, Сан-Франциско, Чикаго шаҳарлари жой олди. Жанубий Кореянинг Сеул ва Япониянинг Токио шаҳарлари ҳам кучли ўнликкка киритилган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар