Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси коронавирус юқтириб олди

01:43 24 Июнь 2020 Спорт
334 0

Фото: Reuters

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович коронавирус инфекциясини юқтирган.

«РИА Новости» хабарига кўра, спортчининг оиласи аъзолари ҳам коронавирус учун тест топширган. Таҳлиллар натижасига кўра, фақат унинг рафиқасида инфекция аниқланган. Фарзандларида касаллик қайд этилмаган.

Олдинроқ коронавирус пандемияси пайтида Жокович хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда теннис мусобақасини ташкил қилгани туфайли ушбу турнирга ташриф буюрганларнинг айримларида, жумладан, беш ёшли болада ҳам инфекция аниқлангани маълум бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?