Дунёга машҳур қаҳвахоналар тармоғи Ўзбекистонга кириб келмоқда

11:25 02 Июль 2018 Жамият
938 0
Фото: Wikipedia

Ўзбекистонда дунёга машҳур Gloria Jean’s Coffees қаҳвахоналар ва дўконларини очиши мумкин.

Маълумот учун, АҚШнинг мазкур компанияси ўз йўналишида жаҳонда Starbucks брендидан кейин, иккинчи ўринда туради. Айни пайтда унинг АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Германия, Испания, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон каби 40 дан ортиқ давлатларда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари фаолият юритяпти.

1979 йилда Чикагода асос солинган ушбу компания сараланган қаҳва уруғларидан тайёрланган маҳсулотлари ва ичимликлари билан бутун дунёда ном қозонган. Унинг рецептлари сир сақланади.

gazeta.uz хабарига қараганда, Gloria Jean’s Coffees куз фаслида Ўзбекистонда фаолият бошлаши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар