Дунёга машҳур блогерлар Тошкентда жам бўлди

14:42 23 Август 2019 Жамият
355 0

Тошкент шаҳрида “World Influencers Congress”(WIC) I Халқаро инфлуэнсерлар конгрессига старт берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Унда дунёнинг 100 га яқин энг сара фикрлар етакчилари, инфлуэнсерлари, блогерлари, нуфузли шахслари, медиа-персоналари ва интернетдаги бошқа таниқли кишилар иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирга ҳукумат ва дипломатик корпус вакиллари ҳам ташриф буюришди. Конгрессни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди. “Президент Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган ислоҳотлари ва новаторлик ғоялари натижасида бугун Ўзбекистон дунёга юз тутмоқда. Хусусан, юртимизда миллий иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида белгиланган - туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бунинг яққол далилидир”, - деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

У бугунги кунда Ўзбекистонда мамлакат имижи ҳамда туристик бозор учун муҳим аҳамият касб этган воқеаларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. WIC – бу дунёнинг етакчи блогерлари, рақамли фикрлар етакчилари, ижтимоий тармоқлар учун контентлар яратувчилар ва трендсеттерларга мўлжалланган платформа. Конгрессга ташриф буюрган ҳар бир инфлуэнсернинг обуначилари 1-15 миллион кишини ташкил қилади. Тадбирда дунёнинг 40 га яқин давлатидан 100 дан зиёд инфлуэнсерлар қатнашмоқда. World Influencers Congress  тадбирида иштирок этаётган инфлуэнсерларнинг “Instagram”, “Facebook”  ижтимоий тармоқлари, шунингдек “Youtube” видеохостингидаги обуначиларининг умумий сони 150 миллионни ташкил қилади. Бу инфлуэнсерларнинг платформаларига жойлаштирувчи материалларининг кўздан кечирилиши 10 миллиард мартадан ортади дегани. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева мазкур конгресснинг ўтказилиши мамлакат бренди танишилишига хизмат қилиши ҳамда халқаро рақамли майдонда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини очиб берувчи контент сифатини сезиларли даражада оширишига эътибор қаратди. “Бугунги кунда ижтимоий медиа, ижтимоий тармоқлар маркетинг йўналишидаги инновацион ўзгаришларга ёрқин мисол бўла олади. Ҳозирга келиб глобал тармоқ ва жаҳоннинг замонавий саёҳат тенденциялари барчани қамраб олган. Мазкур конгресс глобал тармоқ ҳамда ижтимоий медианинг Ўзбекистонда кучли коммуникация шаклига айланиб бораётганини тасдиқлайди”, - дейди у. 

Халқаро конгресс доирасида янги “B2I” (Business2Influencer) форматидаги учрашувлар ўтказилади. Унда маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда инфлуэнсерлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга доир келишувларга эришиш имкониятига эга бўлади. Бу ўз маҳсулотлари, бренд ва корпоратив имижини замонавий усуллар орқали тарғиб қилишдан манфаатдор барча компаниялар учун ажойиб имкониятдир. Таъкидлаш жоизки, бугунга келиб инфлуэнсерлар иштирокидаги кампаниялар энг муваффақиятли ҳисобланади. Тадбирнинг расмий қисми тугаши билан инфлуэнсерлар Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳатга бориб, ўз йўналишида ажойиб контентлар тайёрлашади ҳамда ўзлариининг ресурсларига, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлашади. Бу эса уларнинг миллионлаб фолловерларини Ўзбекистонга саёҳат қилишга, барчасини ўз кўзлари билан кўришга, миллий таомлар мазасини татиб кўриш ҳамда меҳмондўст ўзбек халқи билан мулоқот қилишга қизиқтириши шубҳасиз. Forbes журнали томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, 18-35 ёшдаги кишилар ўзларининг саёҳат йўналишларини “Instagram”, “Facebook” , шунингдек “Youtube” каби платформалардаги маълумотларни ўрганиш асосида белгилар экан. Шундай экан, Халқаро Инфлуэнсерлар Конгресси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини ошириш, мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш ва уларни «ёшартириш» йўлида хизмат қилишига умид қиламиз. “World Influencers Congress”  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари томонидан ташкил этилмоқда.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019