Дунёга машҳур академик нима учун Қашқадарёга келди?

11:01 07 Июнь 2018 Жамият
584 0

Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари нейрохирурглари замонавий тиббиётнинг илғор ютуқлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Гап шундаки, яқинда Жаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерацияси вице-президенти, тиббиёт фанлари доктори, академик Евгений Педаченко Қарши шаҳрида илмий-амалий ўқув-семинар ўтказди.

— Ўзбек шифокорлари билим ва маҳорат бобида бировдан кам эмасликларига улар бизнинг Украина тиббиёт фанлари академиясининг А. Ромоданов номидаги нейрохирургия институтида малака оширишганида ишонч ҳосил қилгандим, — дейди у. — Соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада кенгайтиришни мўлжаллаганмиз.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019