Дунёдаги энг узун тезюрар поезднинг илк синови

16:16 12 Март 2018 Дунё
1156 0

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 16 вагондан ташкил топган ва умумий узунлиги 415 метрга тенг дунёдаги энг узун тезюрар поезд бўлиши кутилаётган “Fuxing” биринчи синовдан ўтказилди. 

 “Синьхуа” ахборот агентлигининг ёзишича, унинг тезлиги 315 км./соатгача етди. Ушбу транспорт воситаси узунлиги бўйича эса ўз муқобилларидан икки баробар катта бўлиб, 1100 дан зиёд йўловчини ташишга мўлжалланган.

Уни яратган “CRRC Tangshan” компанияси мутахассисларининг айтишича, бу борада жами 28 та синов амалга оширилади. Шундан сўнг уни лойиҳалаш ва тайёрлаш учун рухсат олинади. Улар мазкур  инновация узоқ вақт хизмат қилиши ва ишончли бўлишига ваъда бераяпти.  

“Жэньмин жибао” нашрининг Хитой темир йўллар илмий-тадқиқот институти бош муҳандиси Чжао Хунвэй маълумотларига асосланиб хабар беришича, поездда автопилотдан ташқари энергияни тежаш ва атроф муҳит муҳофазасининг янги тизими ўрнатилади, шунингдек, инновацион материаллардан фойдаланиш соҳасига катта эътибор қаратилади.   


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019