Дунёдаги энг қиммат кўчалар номи эълон қилинди?

16:04 15 Ноябрь 2018 Lifestyle
955 0

Козуэй-Бэй кўчаси, Сингапур. Фото: Гоу Чайна

Дунёдаги энг қиммат кўча деб Гонконгдаги Козуэй-Бэй топилди. Сабаби бу ерда 1 квадрат метр жойни бир йилга ижарага олиш учун 24,6 минг евро сарфлаш керак.

РБК хабарига кўра, сўнгги беш давомида мазкур мақомни Нью-Йоркдаги Бешинчи авеню эгаллаб келган эди.

Мазкур рейтинг қиммат кўчмас мулк бозорида консалтинг билан шуғулланадиган Cushman & Wakefield компанияси томонидан тузилди.

Бешинч авенюда ўртача ижара ставкаси жорий йилда кв.метр учун 28,262 минг евродан 20,733 минг. еврогача пасайди.

Учинчи ўрин Лондондаги Нью-Бонд-стрит (16,071 минг евро)га насиб этди. Ўз навбатида ушбу кўча Европадаги энг қиммат кўча мақомини сақлаб қолди.

Ушбу рўйхатнинг биринчи ўнталигидан яна қуйидагилар ўрин олган: Париждаги Елисей майдони (13,992 минг евро), Миландаги Виа Монтенаполеоне (13,5 минг евро), Токиодаги Гиндза ноҳияси (11,232 минг евро), Сиднейдаги Питт-Стрит-Молл (8882 евро), Сеулдаги Мёндон кўчаси (8364 евро), Цюрихдаги Банхофштрассе (7872 евро), Венадаги Кольмаркт кўчаси (4740 евро).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019