Дунёдаги энг қадимий нон қолдиқлари топилди

17:07 17 Июль 2018 Lifestyle
638 0
Фото: flickr.com​

Иорданияда дунёдаги энг қадимги ноннинг тош қотган қолдиқлари топилди. Бу кулча қарийб 14500 йил аввал ёпилгани аниқланди, дейилади Reuters хабарида.

Тадқиқотчилар учун бундай топилманинг қўлга киритилиши ўзига хос совғага айланди. Яъни бу орқали одамлар қишлоқ хўжалиги ривожлангунга қадар нон ёпишни билишгани маълум бўлди. Жуда юпқа тайёрланган бундай нонлар арпа, буғдой ёки сули каби ёввойи бошоқли ўсимликлар, шунингдек, майдаланган илдиз меваларга сув қўшиб тайёрланган.

Қайд этилишича, бундай кулчалар диаметри қарийб бир метрлик тош полга ёпилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар