Дунёдаги барча тиббиёт ходимларига Нобел мукофотини бериш таклиф қилинди

23:41 15 Сентябр 2020 Дунё
380 0

Бутунжаҳон шеърият ҳаракати кубалик шифокорларни "CОVID-19 пандемиясига қарши кураш жараёнида инсонлар ҳаётни сақлаб қолиш учун қўшган катта ҳиссаси" учун Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатди.

«Пандемия бошланганидан буён дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатларида ишлаган Генри Рив жамоасининг кубалик шифокорлари инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун олиб борилган курашга алоҳида ҳисса қўшишди», дейилади бутун дунё, шу жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Францийа, Туркия, Колумбия, Венесуэла, Нигерия каби давлатларнинг шоирларини бирлаштирган ҳаракатни мувофиқлаштирувчи кенгашдан Нобел қўмитаси раҳбари Берит Рейс-Андерсен номига ёзилган мактубда.

«Шу боисдан ҳам биз Нобел қўмитасига ушбу шифокорларга, шу ўринда, дунёдаги барча тиббиёт ходимларининг "оқ халатли қўшин"ига тинчлик бўйича Нобел мукофотини бериш таклифи билан мурожаат қилмоқдамиз. Зеро, Генри Ривнинг шифокорлар жамоаси ва уларнинг ҳамкасблари бу ҳурмат ва эътирофга лойиқдирлар», дея қўшимча қилинган мактубда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?