Дунёда коронавирусга чалинганлар 43 миллионга яқинлашди

10:54 27 Октябр 2020 Дунё
166 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 42 миллион 966 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 152 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 43 миллион 483 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 159 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,485 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,909 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,380 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,531 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринга эса Франция чиқди (1,107 миллиондан ортиқ). Бешта давлатда (Россия, Франция, Аргентина, Испания, Колумбия) коронавирус қайд этилганлар сони 1 миллиондан ошди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?