Дунёда коронавирусдан 1 миллион 157 мингдан зиёд киши вафот этган

11:43 28 Октябр 2020 Жамият
161 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 43 миллион 341 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 157 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 43 миллион 965 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 166 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,548 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,946 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,394 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,547 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (1,134 миллиондан ортиқ). Бешта давлатда (Россия, Франция, Аргентина, Испания, Колумбия) коронавирус қайд этилганлар сони 1 миллиондан ошди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?