Дунёда коронавирус. Вирусга қарши яратилган дори беморлар ҳаётини сақлай олмади ва бошқа янгиликлар

11:30 14 Апрель 2020 Дунё
618 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 920 985 нафарга етди, 119 686 киши вафот этган. Университет бундан олдин вирусни юқтирганлар сонини 2 млн. деб хабар берганди.

— Россиянинг ўндан ортиқ фуқароси Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида коронавирус билан касалланганлар билан муомалада бўлгани учун карантинга жойлаштирилди.

— Хитойда ўтган сутка давомида ҳеч ким коронавирусдан вафот этмади.

— Жанубий Кореяда COVID-19дан соғайганлар сони 7534 кишига етди.

— Испанияда чекловлар қисман бекор қилингани учун қарийб 300 мингга яқин одам ишига қайтди.

— АҚШда коронавирус туфайли чекловларни олиб ташлаш бўйича режани ишлаб чиқиш якунига етяпти. Трамп мамлакатда эпидемия чўққиси ортда қолганини маълум қилди.

— Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 мингдан ошиб кетди, умумхалқ карантини 3 майга қадар узайтирилди.

— Туркия парламенти қамоқхоналарда коронавирус тарқалиши хавфи боис бир гуруҳ маҳбусларни вақтинча озод қилиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

— ОАВ хабарига кўра, Бразилияда бир неча нафар бемор ҳаётдан кўз юмгани туфайли коронавирусга қарши дори воситаси бўйича тадқиқотлар тўхтатилди. Синов пайтида 11 киши вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?