Дунёда коронавирус. Учта давлатда беморлар сони ҳафтасига 50 фоизгача кўпаймоқда ва бошқа янгиликлар

23:57 29 Май 2020 Дунё
395 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5,87 млн.дан ошиб кетди, 362 мингдан зиёд бемор вафот этган, 2,46 млн.дан зиёд инсон тузалган.

— Греция 15 июндан бошлаб 29 мамлакат, жумладан, ЕИга аъзо 16 давлат фуқаролари меҳмон бўлишига рухсат беради.

— Дания 15 июндан Норвегия, Германия ва Исландия билан чегараларни очади.

— Арманистон бош вазири мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият итальянча сценарий бўйича кетиши мумкинлигини билдирди.

— Берлинда 2 июндан қовоқхоналар очилади.

— Бразилия, Чили ва Ҳиндистон бир ойдан бери коронавирус тарқалиши бўйича етакчи бўлиб турибди. Апрель ойидан буён бу мамлакатларда вирусни юқтирганлар сони ҳафтасига 40-50 фоиз ўсмоқда.

— Италиянинг шимолида коронавирусга тест топшириш туризм хизматлари пакетига киритилади. У кўнгилли асосда амалга оширилади.

— Россияда беморлар сони 387 мингдан ошди, вафот этганлар 4374, соғайганлар 159 257 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?