Дунёда коронавирус қурбонлари сони 1 млн.дан ошди

11:50 04 Октябр 2020 Дунё
254 0

Эпидемия бошлангандан буён коронавирусдан вафот этганлар сони 1,03 млн.дан ошди, 26 млн.дан зиёд бемор тузалди. Дунёда ушбу инфекциядан ўлим даражаси 4 фоизга етди. 

Бугунги маълумотларга кўра, жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 млн.дан ошди, деб ёзади Worldometers. Шулардан 316 мингдан зиёди ўтган суткада қайд қилинди. 

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари бўйича АҚШ (7,6 млн.дан ортиқ), Ҳиндистон(6,5 млн.дан зиёд), Бразилия(4,9 млн.дан ортиқ) дастлабки уч ўринни эгаллаб турибди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?