Дунёда коронавирус. Олимлар: Covid-19 манбаси Ухань эмас ва бошқа янгиликлар

13:49 30 Май 2020 Дунё
755 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 6 млн.дан ошиб кетди, 366 мингдан зиёд бемор вафот этган, 2,66 млн.дан зиёд инсон тузалган.

— Трамп коронавирус тарқалиши «Ухан вирусини яширган» Хитой туфайли юз берганини маълум қилди.

— Хитойнинг касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича миллий маркази олимларининг таъкидлашича, Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори янги коронавирус келиб чиққан манба эмас. Ухан бозоридаги ҳайвонлардан олинган таҳлиллар манфий натижа берган.

— Disney Флоридадаги кўнгилочар паркларини 11 июлдан очишга рухсат берди. АҚШда вирусни юқтирганлар сони 1,74 млн.дан ошди, 406 мингдан ортиқ одам тузалди, 102 мингдан ортиғи вафот этди.

— Ўтган суткада ХХРда касалланиш билан боғлиқ тўртта янги ҳолат аниқланди. Ўлим қайд этилмади. Мамлакатда беморлар сони 84 123 нафар, тузалганлар 79 383 нафар, қурбонлар сони 4638 нафарни ташкил этмоқда.

— Германияда ўтган куни вирусга чалиниш билан боғлиқ 738 та ҳолат аниқланди. Беморлар сони 181 мингдан ошди. Бир суткада 39 киши ҳаётдан кўз юмди. Тузалганлар қарийб 165 минг кишига етди.

— Туркияда ўтган суткада 1141 та янги ҳолат қайд этилди. Беморлар сони 162 мингдан ошди. Бир кунда 28 бемор дунёдан кўз юмди. Жами вафот этганлар сони 4489 кишига етди. Соғайганлар қарийб 126 минг кишига етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?