Дунёда коронавирус. Москвада яна 76 бемор вафот этди ва бошқа янгиликлар

11:55 26 Май 2020 Дунё
279 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5,49 млн.дан ошиб кетди, 346 мингдан зиёд бемор вафот этган, 2,23 млн.дан зиёд инсон тузалган.

— 27 майдан Дубайда спорт заллари, кинотеатрлар очилади. Уларга эҳтиёткорлик чораларини кўрган ҳолда соат 06:00дан 23:00гача ишлашга рухсат берилди.

— Бразилияда вирусни юқтирганлар сони 374 мингдан ошди. Бу дунёдаги 2-кўрсаткичдир(АҚШдан кейин). 23 мингдан зиёд бемор вафот этди, 153 мингдан ортиғи тузалди.

— АҚШда беморлар сони 1,66 млн.дан, тузалганлар 379 мингдан, қурбонлар 98 мингдан ошди.

— Молдовада халқаро автобус ва темир йўл қатновларига қўйилган тақиқ олиб ташланди. 30 июнгача мамлакатга хорижликларнинг киришига қўйилган чеклов якунига етади.

— Россияда беморлар сони 353 мингдан ошди, 118 мингдан ортиқ бемор тузалди, 3633 нафари вафот этди.

— Москвада яна 76 бемор вафот этди

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?