Дунёда коронавирус. Австрияда президент карантин қоидаларини бузди ва бошқа янгиликлар

01:11 25 Май 2020 Дунё
266 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5,3 млн.дан ошиб кетди, 342 мингдан зиёд бемор вафот этган, 2,1 млн.дан зиёд инсон тузалган.

— Трампнинг ёрдамчиси АҚШ коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб яратади деб ҳисоблайди. Роберт ОʼБрайен “буни бутун дунё билан бўлишишлари“ни ҳам таъкидлаб ўтди.

— Японияда ўтган кунларда камида 42 та янги ҳолат аниқланди. Шулардан 14 таси Токиода.

— Вена полицияси Австрия президенти Александр Ван дер Беллен ва унинг турмуш ўртоғи Дорис Шмидауэрни шаҳардаги ёзги ресторан айвонларидан бирида учратиб қолишди. Ваҳолонки, бу жой чекловлар туфайли тунги соатларда ёпиқ бўлиши керак эди.

— Хитой пандемия сабабларини ўрганиш бўйича ЖССТнинг халқаро текширув ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

— Эронда 107 ёшли аёл коронавирусдан тузалди.

— Германиянинг Франкфурт шаҳридаги баптист черковларидан бирида ўтказилган ибодат маросимида камида 107 киши коронавирусга чалингани аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?