Дунёда коронавирус. Испанияда мотам, Грузияда байрам ва бошқа янгиликлар

13:12 24 Май 2020 Дунё
376 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5,3 млн.дан ошиб кетди, 342 мингдан зиёд бемор вафот этган, 2,1 млн.дан зиёд инсон тузалган.

— Россияда коронавирусга чалинганлар сони 335 мингдан ошди, 107 мингдан зиёд бемор соғайган бўлса, 3388 нафари ҳаётдан кўз юмган.

— Бразилияда ўтган суткада беморлар сонига 16 508 киши қўшилди, улар 347 мингдан ошиб кетди. Қурбонлар сони 22 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

— Мексикада бир кунда вирусга чалиниш билан боғлиқ 3329 та янги ҳолат аниқланди. Мамлакатда беморлар сони 65 мингдан кўпайган. 7179 киши ҳаётдан кўз юмган.

— Аргентина президенти мамлакатда карантинни 7 июнгача узайтирди. Энг йирик Буэнос-Айрес провинциясида кузатиш функциясига эга иловаларни телефонларга ўрнатиб олиш мажбурий қилиб қўйилди. У сиз ва ҳаракатланиш учун бериладиган рухсатномасиз жамоатчилик транспортидан фойдаланиш мумкин эмас.

— Испанияда ўтган суткада 48 киши инфекциядан вафот этди. Яна 361 кишида вирус аниқланган. Мамлакатда беморлар сони 235 мингдан зиёд, 28 мингдан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмган.

— Қозоғистонда бир кунда беморлар сони 403 тага кўпайган. Беморлар сони 8322 кишига етган. Шулардан энг кўпи Олмотада — 2164 нафар. 35 инсон дунёдан кўз юмган.

— Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кода мамлакатда ўтган куни Covid-19 яна 1186 кишида аниқланганини маълум қилди. Шу куни 32 киши вирус туфайли вафот этган. Қурбонларнинг умумий сони 4308 тага етган. Мамлакатда беморлар сони 155 мингдан ошиб кетган.
— Токиода ўтган куни вирусга чалиниш билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилди. Бу пандемия пайтидаги энг паст кўрсаткчидир.

— Испанияда 26 май куни пандемия қурбонлари учун 10 кунлик мотам эълон қилинади. 

— Ушбу мамлакатга туристларнинг кириши учун июль ойидан рухсат берилади. 

— Грузия аҳолиси фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати бекор қилинганини мушакбозлик, поқилдоқлар ва машиналарнинг сигналлари билан нишонлашди. Одамлар Тбилисининг марказий кўчаларига чиқишиб, бир-бирларини табриклашди. Фавқулодда ҳолат режими 21 мартдан дорий қилинган эди.

— Киевда ерусти жамоатчилик транспорти ишлай бошлади, шунингдек, майдони минг метр квадрат бўлган дўконлар очилмоқда. 
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?