Дунёда коронавирус. COVID-19 қурбонлари сони 10 мингдан ошиб кетган давлатлар бештага етди ва бошқа энг сўнгги янгиликлар

11:59 13 Апрель 2020 Дунё
946 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 850 807 нафарга етган, 114 251 киши вафот этган, 430 527 киши соғайган.

— АҚШда ўтган сутка давомида 1557 киши COVID-19дан вафот этди. Мамлакатда жами 22 минг 108 инсон инфекция қурбонига айланган, 557 571 киши вирусни юқтириб олган, 41 мингдан ортиқ бемор тузалган.

— Нью-Йоркда коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмганлар 9 мингдан ошиб кетди.

— Германияда вирусга чалинганлар сони 123 016 нафарга етди. Роберт Кох институти маълумотларига кўра, мамлакатда 2799 кишини инфекция ҳаётдан олиб кетган.

— Испанияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 166 831 тани ташкил этаётган бўлса, 60 мингдан зиёд одам дарддан фориғ бўлган, 16 972 киши вафот этган. Ҳукумат бир нечта завод ва қурилиш корхоналари фаолиятини 26 апрелдан йўлга қўймоқчи.

— Буюк Британияда 10 мингдан зиёд инсон вирус қурбони бўлди. Жами 85 208 бемор рўйхатга олинган. Шундай қилиб ушбу давлат коронавирусдан вафот этганлар сони ўн минг кишидан ошган дунёдаги бешинчи мамлакат бўлди.

— Бразилияда бир кунда қарийб 1,5 минг киши инфекцияга чалинди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан оғриган фуқаролар сони 22 169 нафарга етди, қурбонлар сони 1223 нафаргача кўпайди.

— Ҳиндистонда бундай беморлар сони 9152 нафарни ташкил этмоқда, 856 киши тузалди, 308 киши ўлди.

— Олимлар коронавирус ўпкани атипик пневмонияга нисбатан уч карра кучлироқ зарарлашини маълум қилишди.

— Францияда коронавирус қурбонлари сони 14 393 нафарга етди.

— Италияда COVID-19дан вафот этиш ҳолатлари бўйича охирги уч ҳафтадаги энг паст кўрсаткич қайд этилди.

— Таиландда алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқланди.

— Франциянинг Тулон шаҳрига бортида коронавирус билан касалланган 50 нафар денгизчи бўлган Charles de Gaulle авианосец кириб келди.

— Киев полицияси карантин қоидаларини бузганларни дронлар ёрдамида изламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?