Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 41 миллиондан ошди

11:51 23 Октябр 2020 Дунё
185 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 41 миллион 104 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 128 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 41 миллион 641 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 136 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,184 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,706 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,273 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,463 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (1,021 миллиондан ортиқ).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?