Дунёда коронавирус. Беморлар сони 5 млн.дан ошиб кетди ва бошқа янгиликлар

12:08 21 Май 2020 Дунё
528 0

— Жонс Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5 млн.дан ошиб кетди, 328 мингдан зиёд бемор вафот этган, 1,8 млн.дан зиёд инсон тузалган.

—Хитойда вирусга чалиниш билан боғлиқ 2 та янги ҳолат ва инфекцияни белгисиз ташувчи яна 31 киши аниқланган. Ўтган кун давомида у ерда ўлим қайд этилмади.

— Япониянинг 43 та префектурасидан учтасида фавқулодда вазият режими бекор қилинади. Ушбу ҳудудларда вирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатлар ҳар 100 минг кишига ҳафта давомида 0,05 фоиздан ошмагани учун шундай қарорга келинди.

— Бразилияда ўтган суткада тождор вирусни юқтириш билан боғлиқ 19 мингдан зиёд янги ҳолат аниқланди. Мамлакатда беморлар сони 291 мингдан, вафот этганлар 18 мингдан, тузалганлар 116 мингдан ошиб кетган. Бразилия Лотин Америкаси мамлакатлари ичида беморлар ва қурбонлар сони бўйича биринчи ўринда турибди.

— NYT: АҚШ ҳукумати 54 минг ўлимнинг олдини олиши мумкин эди. Америкалик олимлар агар чеклов қоидалари икки ҳафта олдин жорий этилганда, қурбонлар сони бу қадар кўп бўлмаслигини ҳисоблаб чиқишди. АҚШда вирусни юқтирганлар сони 1,55 млн.дан ошди. 294 мингдан зиёд инсон тузалди, 93 мингдан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?