Дунёда коронавирус. АҚШ тарихида илк бор омммавий офат эълон қилинди ва бошқа энг сўнгги янгиликлар

12:20 12 Апрель 2020 Дунё
646 0

— 12 апрель тонгида Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 776 157 нафарга етган, 108 862 киши вафот этган, 402 903 киши соғайган.

Европада:

— Нидерландияда “тождор вирус” билан касалланганлар сони 24 мингдан ошиб кетди, 2643 киши ҳаётдан кўз юмди;

— Францияда эпидемия сабаб жорий этилган режим туфайли мамлакат фуқароларининг 8 млн. нафари ишсиз қолган. Ушбу ҳафтада қарийб 3 млн. киши ишсизлик нафақасини сўраб ҳукуматга мурожаат этган.

— Испанияда бир суткада 510 киши коронавирусдан вафот этган. Бу 23 мартдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичдир. Ҳаётдан кўз юмганларнинг жами 16 606 нафарга етган. Мамлакатда вирусга чалинганлар 163 027 кишига етган, 59 109 киши тузалган.

— Италияда COVID-19 оқибатида 19 468 киши ҳалок бўлди, Инфекцияга 152 271 одам йўлиққан, 32 534 инсон соғайган.

АҚШда:

— АҚШ пандемия қурбонлари бўйича Италияни ортда қолдириб кетди. У ерда вафот этганлар сони 19 мингдан ошди. Мамлакатда 500 мингдан зиёд инсон вирусни юқтириб олган.

— Дональд Трамп АҚШ тарихида биринчи бор 50 та штатда оммавий офат эълон қилди.

Осиёда:

— Хитой тиббиёт суғуртаси бошқармаси маълумотига кўра, мамлакатда коронавирусдан даволаниш нархи 3 минг доллар, оғир беморлар учун эса 21 минг долларни ташкил этади. ХХРда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар 83 мингдан ошади, 3,3 минг киши вафот этган, 77,5 минг инсон тузалиб кетган.

— Ҳиндистон қатъий изоляция тартибини узайтирди. ОАВ хабарига кўра, у ой охирига қадар чўзилади. Ҳиндистонда 8447 киши коронавирус инфекцияси билан касалланган бўлса, бунинг оқибатида 288 киши ҳаётдан кўз юмган.

Африкада:

— Қитъада COVID-19га чалинганлар 12,7 минг нафардан ошган. Инфекцияни юқтирганларнинг энг кўпи ЖАРда рўйхатга олинган — 2 минг нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?